Ўзбекистонда 21 декабрь куни чанг бўрони кузатилиши мумкин
«Ўзгидромет» 21 декабрь куни Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ва республиканинг чўл ҳудудларида чанг бўрон ва ғуборлар кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Унга кўра, 21 декабрда Ўзбекистон ҳудудларида кутилаётган кучли шамоллар ҳамда Туркманистон чегара ҳудудларидан чангли бўронлар кириб келиши кутилаётгани туфайли ушбу ҳодиса рўй бериши мумкин.





