Тошкент шаҳрида ҳаво сифати яна ҳаёт учун хавфли даражага чиқди

22 декабр куни Тошкент шаҳрида ҳаво сифати 169 даражани қайд этган. IQAir маълумотига кўра, пойтахт ҳавосининг асосий ифлосланиши ПМ2.5  дисперс заррачалари ҳисобига тўғри келади.

Ҳаво таркибини ифлослантирувчи моддалар концентрацияси:

  • ПМ2.5 – 90.2µг/м³
  • ПМ10 – 88.1µг/м³
  • О3 – 7.9µг/м³
  • НО2 – 0µг/м³
  • СО2 – 15.4µг/м³.

IQAir платформаси ҳаво таркибида ПМ2.5 заррачасининг бу миқдорини ЖССТ белгилаган меъёрдан 18 марта кўп деб кўрсатяпти.

Ҳаво сифати АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси станциясида – 385, 15 шифохона ҳудудидаги станциясида – 166 ва Халқлар дўстлиги ҳуддудидаги станциясида – 158 даражада ёмонлашган.

Янгиликлар