Яқин Шарқдан Ўзбекистонга 21 мингдан ортиқ фуқаро қайтарилди
9-март соат 07:00 ҳолатига кўра, Яқин Шарқдан Ўзбекистонга жами 21 712 нафар фуқаро қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Жумладан қайтарилганлар сони:
• Саудия Арабистонидан – 17 963 нафар;
• Бирлашган Араб Амирликларидан – 3 290 нафар;
• Эрондан – 47 нафар;
• Қатардан – 378 нафар;
• Баҳрайндан – 27 нафар;
• Уммондан – 7 нафар.




