Ўзбек артистлари «келин-салом» ўтказганлик учун қанча гонорар олади
Одатда таниқли театр ва кино актрисалари маросимда бошловчи сифатида иштирок этади.
«Келин-салом» — ўзбек тўйининг энг қадимий урф-одатларидан бири саналади. Ушбу маросим тўйдан кейинги кунда келиннинг куёв оиласидаги илк саломлашуви ҳисобланади.
Мухлислар бундай тадбирларда ўзбек шоу-бизнесининг таниқли ижодкорлари иштирок этишига ўрганиб қолган. Яқинда юлдузларнинг «келин-салом» ўтказиш учун оладиган гонорари маълум бўлди.
Таниқли кулгу устаси Шаҳло Зокирова — $550, актриса Саида Раметова — $400, актриса Зуҳра Солиева — $400, ижодкор Раъно Ярашева — $300, театр ва кино актрисаси Муқаддас Ҳолиқова — $300 олар экан.