Тошкентда «Таълим ва тадбиркорлик ҳафталиги» бошланмоқда — Абдулазиз Назиров

Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Абдулазиз Назировнинг маълум қилишича, «Тошкент ёшларни севади» шиори остида пойтахтда ўтказилаётган ёшлар ойлиги доирасида жорий йилнинг 14-17 декабрь кунлари Тошкентдаги ёшлар марказида «Таълим ва тадбиркорлик ҳафталиги» бўлиб ўтади.

«Таълим ва тадбиркорлик ҳафталиги» доирасида бўлиб ўтадиган учрашувларнинг тақвим режаси билан танишинг:

14 декабрь соат 11:00 да:

  • Акмал Пайзиев — MyTaxi вa Exspress24 асосчиси;
  • Нигора Акилова — маркетинг-менежер. «Arzon Apteka», «Nestle» компаниясининг собиқ пиар-менежери.

14 декабрь, соат 14:00 да:

  • Одилбек Мирзаев — PDP IT-Academy асосчиси;
  • Абдулазиз Сатторов— «Unired» Fintech компанияси асосчиси.

15 декабрь, соат 11:00 да:

  • Умиджон Ишмуҳаммедов — «Cambridge International College», IDP IELTS ва яна бир қатор лойиҳалар асосчиси;
  • Даврон Турдиев — Ўзбекистон мнемоспорт федерацияси президенти, мияни ривожлантириш бўйича эксперт.

15 декабрь, соат 14:00 да:

  • Улуғбек Хожиаҳмедов — «Compas Consulting» асосчиси;
  • Ҳабибулло Садуллоев — Маркетолог. Чортоқ минерал сув маркетинг бўлими бошлиғи.

16 декабрь, соат 11:00 да:

  • Муҳаммадали Эшонқулов — Юксалиш лидерлар академияси, Бизнес квадрат, Патронлар лигаси лойиҳаси асосчиси;
  • Шоҳида Ибрагимова — Молия.уз ва «Growth Academy» асосчиларидан.

16 декабрь, соат 14:00да:

  • Лазиз Адҳамов — «Dalatek» лойиҳаси асосчиси ва SAP компаниясининг Ўзбекистондаги директори.

17 декабрь, соат 14:00да:

  • Ҳасан Мамасаидов — Dekos, MFaktor, Impulse business hub асосчиси;
  • Ҳусан Мамасаидов — Dekos, MFaktor, Impulse business hub асосчиси.

Ёшлар ишлари агентиги Тошкент шаҳар бошқармаси матбуот хизмати.

Янгиликлар