Хорижлик блогер-руфер Тошкент телеминорасини забт этди
У ўз блогида қандай қилиб қўриқчиларни четлаб ўтганини сўзлаб берди.
Telegram-каналларда Тошкент телеминорасини забт этишга қарор қилган хорижий блогернинг видеоролиги «вируслашди». Видео муаллифи қўриқлаш тизимини четлаб ўтиб, телеминора чўққисига кўтарилган.
«Тошкент телеминораси 375 метр. Киришда полиция ходимлари барча ускуналарни олиб қўйишди (улар шундай деб ўйлашарди). Юқорига томон илк 100 метрни лифтда кўтарилдим. сўнгра кейинги 100 метрни қўриқчилардан яшириниб, зинада босиб ўтдим. Кейинги қисм хавфсизлик зиналари орқали босиб ўтилди. Ўша пайтда қўриқчилар сони мени ҳайратга солди», – дея ёзган у.
Жумладан, ўзбекистонлик фойдаланувчилар изоҳ ёзиб, блогер қўриқчиларни қандай четлаб ўтганига ҳайрон қолишди.