Ўзбекистон маҳаллаларида хотин-қизларнинг одоб-ахлоқ қоидалари ва кийиниш маданиятига риоя қилиши тарғиб қилинади

Ўзбекистонда маҳаллаларда «Одобли қиз», «Иффатли келин» ва «Маърифатли аёл» ғоялари тарғибот ишлари олиб борилиши ҳақида маълум қилинди. Бу ҳақда «UzNews» хабар берди.

Фото: маҳалаваоилаинфо

Хабарга кўра, худудлардаги ҳар бир фуқаролар йиғини ҳузурида «Аёллар маслаҳат кенгаши» фаолияти йўлга қўйилади.

Таъкидланишича, кенгашнинг мақсади ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга кўмаклашиш, оилаларни мустаҳкамлаш ва фарзанд тарбиясидаги ролини ҳамда ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган маслаҳатлар бериш, “Одобли қиз», “Иффатли келин” ва “Маърифатли аёл” ғояларини тарғиб этишдан иборат.

Қайд этитилишича, хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтожлик даражасини аниқлаш, уларга мотивация бериш, тўғри ва аниқ мақсад қўйишига, ўз-ўзини англашига кўмак бериш орқали қизларни миллий қадриятлар, одоб-ахлоқ қоидалари асосида тарбиялаш, кийиниш маданиятига риоя қилиш масалаларини тарғиб қилиш.

Мавзуга доир

 

 

Янгиликлар