Ўзбекистонда 1 февраль куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

«Ўзгидромет» 1 февраль, пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

 

Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.  Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5 даража илиқ бўлади.

Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан бироз қор ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 1-3 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10 даража совуқ бўлади.

Янгиликлар