Ўзбекистонда 1 июль куни иссиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туриши кутилмоқда

Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Фото: centre1.com

Хабарга кўра, бугун Ўзбекистонда иссиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 36-41 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 43 даражагача исийди.

Шунингдек, пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 39-41 даража атрофида бўлади.

Таъкидланишича, республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29-34 даража бўлади.

Янгиликлар