Сирдарёда «Isuzu» юк машинаси йўловчи автобуси билан тоқнашиб кетди

Сирдарё вилоятида «Isuzu» юк машинаси ва йўловчи автобуси ўртасида ЙТҲ содир бўлди. Ҳолат юзасидан йўл ҳаракати хавфсизлик бошқармаси расмий маълумот берди.

Йўл транспорт ҳодисаси 28 июнь куни соат 12:30 да М-34 автомобиль йўлининг Сирдарё вилоятининг Зиёкор маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 83-километрида содир бўлган.

Аниқланишича, «Isuzu» юк машинаси, йўл четида тўхтаб турган йўловчиларни тушираётган автобуснинг орқа қисмига бориб урилган. Натижада автобус ағдарилиб кетган.

Автобусда жароҳатланган 1 нафар йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар