Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги махфий ахборотни ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим маъқулланди

Сенаторлар Хитой билан махфий маълумотларни ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.

Олий Мажлис Сенати 30 сентябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда Хитой билан махфий маълумотларни ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Ҳужжат президентга имзолаш учун юборилган.

Ушбу битим 2023 йил 18 май куни Сиань шаҳрида президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи доирасида имзоланган эди. 

Битим 19 та моддадан иборат бўлиб, унга Ўзбекистон томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ваколатли орган этиб белгиланган. 

Битимда узатилаётган ва қабул қилинаётган ҳар қандай шаклдаги махфий ахборотни ўзаро ҳимоя қилиш, шунингк, мллий қонунчилик бўйича махфийлик даражаси, махфийлик («алоҳида муҳимлик,» «мутлақо махфий,» «махфий») белгиларини таққослаш, махфий ахборотни ҳимоя қилиш, уни узатиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ масалаларни аниқлаштириш назарда тутилган, дейилади хабарда. 

Қарорлар