Cингапурнинг собиқ транспорт вазири қимматбаҳо совға олгани учун қамалди
Сингапур собиқ транспорт вазири тадбиркорлардан қимматбаҳо совға олганликда айбланиб, 1 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу воқеа мамлакатда катта шов-шувга сабаб бўлди. Бу ҳақида Reuters маълумот берди.
Қайд этилишича, собиқ транспорт вазири Субраманиам Исваран қиймати 300 доллар бўлган ноқоқнуний қимматбаҳо совға олганлиги учун 1 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Суд ҳукми 3 октябрь куни ўқилган.
Бу вазият Сингапурда сўнгги 40 йил ичида вазир билан бғиқ биринчи коррупция иши ҳисобланади.
62 ёшли Исваран 13 йил давомида Вазирлар Маҳкамаси ва Cингапурнинг етакчи сиёсий партияси — «Халқ ҳаракати» аъзоси бўлган. Аввалига собиқ вазирга 35 та банд бўйича айблов қўйилганди, бироқ кейинчалик прокурорлар уларни 5 тага қисқартирган. Тергов бошида ўзига қўйилган айбловларни рад этган сиёсатчи кейинчалик барча бандлар бўйича айбига иқрор бўлди.
Адвокатлар Исваран учун 6 ойдан 7 ойгача қамоқ жазосини сўраган эди, бироқ судья унинг жинояти оғир эканлиги ва халқнинг ишончига таъсирини ҳисобга олиб 1 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилади.