Самарқандда 305 нафар экологик ҳуқуқбузарлик қилган шахслар жаримага тортилди

Самарқанд вилояти Экология бошқармаси маълумотларига кўра, cентябр ойида 305 нафар шахс экологик қонунбузарлик қилгани аниқланган. 

Вилоят Экология бошқармаси инспекторлари томонидан шаҳар ва туманларда экологик назорат тадбирлари ўтказилди. Ушбу текширувлар жараёнида 305 та фуқаро томонидан табиатга зарар етказиш ҳолатлари аниқланган. 

Жумладан, ҳуқуқбузарлар томонидан ноқонуний қум-шағал ва тупроқ аралашмалари қазиб олинганлиги маълум бўлди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларга Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодекснинг тегишли моддаларига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилди ва 749 млн 20 минг сўм жарима белгиланди

Самарқанд