Aндижонда коронавирусга чалинган яна 15 нафар бемор соғайди

Aндижон вилоятида 1 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясига чалинган 15 нафар бемор соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, вилоятда айни пайтга қадар 1210 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 1187 нафари касалликдан соғайган ҳамда 2 киши вафот этган. Ҳозирда 21 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 127 нафарни ташкил этмоқда. Мамлакатда 39 538 нафар коронавирусга чалинган фуқаролар соғайган ва соғайиш кўраткичи 93 фоиз эканлиги қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Aндижон вилоятида COVID-19’га чалинган 10 нафар бемор соғайгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар