Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги автойўл ўтказиш пунктлари қачон очилиши маълум бўлди
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги автойўл ўтказиш пунктлари 1 сентябрдан очилади.
Маълум қилинишича, 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги автойўл ўтказиш пунктларига нисбатан кириб-чиқиш бўйича чекловлар санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда бекор қилинади ва қуйидаги тартиб жорий этилмоқда:
- охирги 14 кун Қирғизистонда бўлиб турган ёки сўнги 72 соат давомидаги коронавирус инфекциясига ПЗР тест текширувининг манфий натижалари тўғрисида маълумотномаси мавжуд бўлган шахслар Ўзбекистонга кириб келганда карантин назоратига олинмайди;
- Қирғизистонга чиққан ҳамда фақатгина ушбу мамлакат ҳудудида бўлган Ўзбекистон фуқаролари республикага қайтиб киргандан сўнг карантин назоратига олинмайди;
- мазкур банднинг 3 ва 4 хатбошисида белгиланган ҳолатлардан ташқари барча вазиятларда Ўзбекистонга кириб келувчи шахслар ўрнатилган тартибда карантин назоратига олинади.
Эслатиб ўтамиз аввалроқ Ўзбекистон масжидларида 5 сентябрдан жума намозларига рухсат берилиши маълум қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистонда 5 сентябрдан умумий овқатланиш объектлари, парклар ва театрлар фаолиятига рухсат берилиши маълум бўлди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 5 сентябрдан йўналишли таксида йўловчи ташишга рухсат берилади ва мунтазам халқаро авиақатновлар босқичма-босқич тикланади.