Андижон шаҳрида 6 нафар педагогга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари топширилди (фото)

Андижон вилояти Андижон шаҳрида 6 нафар педагогга вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг фахрий ёрлиқлари топширилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, мазкур фахрий ёрлиқлар шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров томонидан топширилган.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, ушбу педагоглар Андижон шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига қўшган ҳиссаси, жамоат ишларидаги иштироки, ёшларни она ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, замон талабларига жавоб берадиган мутахассис кадрлар тайёрлашдаги меҳнатлари ҳамда 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан тақдирланган.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Баҳром Ҳайдаров устоз ва мураббийларни Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами билан табриклаган.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Самарқандда Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан 53 нафар педагог тақдирлангани ва Наманган вилояти халқ таълими бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосари кўкрак нишони билан мукофотлангани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Қоровулбозорда 37 нафар устоз ва мураббий рағбатлантирилгани ҳамда Наманган шаҳрида 8 нафар ўқитувчига «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони топширилгани маълум қилинди.

Янгиликлар