Наманган шаҳрида 8 нафар ўқитувчига «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони топширилди (фото)

Наманган шаҳрида 8 нафар ўқитувчига Халқ таълими вазирлигининг «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони топширилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, Наманган шаҳридаги 8 нафар ўқитувчи вилояти Халқ таълими бошқармасининг фаоллар залида давлат мукофоти билан тақдирланган. Совриндорлар ҳамда таълим соҳасида юқори натижаларга эришган устозларга Халқ таълими вазирлигининг «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони топширилди.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, ўтган ўқув йилида намунали фаолият кўрсатган, юқори натижаларга эришган 50 нафар педагог ходимларга Халқ таълими вазирлигининг «Халқ таълими аълочиси», 4 нафарига «Халқ таълими фидойиси» кўкрак нишонлари, 11 нафарига вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари топширилди.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Тадбирда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ваҳобжон Ражапов, ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари, мактаб директорлари ва педагог-ходимлар иштирок этган.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Тадбир сўнгида Ваҳобжон Ражапов Президент фармони билан «Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвонига сазовор бўлган Норин туманидаги 20-сонли умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Файзихон Юлдашева ҳамда соҳа фидойиларини «Ўқитувчи ва мураббийлар» куни билан табриклади.

Aввалроқ Наманган вилояти халқ таълими бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосари кўкрак нишони билан мукофотлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар