Пайариқ туман ҳокими Ўқитувчи ва мураббийлар байрами муносабати билан бир қатор педагогларни тақдирлади

Самарқанд вилояти Пайариқ тумани ҳокими Ўқитувчи ва мураббийлар байрами муносабати билан бир қатор педагогларни тақдирлади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Пайариқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 30 сентябрь куни Пайариқ туман ҳокимлигида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, халқ таълими тизимида меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ўқитувчи-мураббийлар иштирокида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилган.

Фото: Пайариқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Тадбирда туман ҳокими Дилшод Мусинов сўзга чиқиб, таълим тизимида фаолият олиб бораётган барча устозларни касб байрами билан табриклаган. Шундан сўнг меҳнат фаолияти давомида ўзининг меҳнатсеварлиги, фидойилиги билан бошқаларга намуна бўладиган устозлар кўкрак нишони ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланган.

Фото: Пайариқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хусусан, 3-мактаб ўқитувчиси Умарова Шахноза «Халқ таълими фидойиси», 6-мактаб ўқитувчилари Жуманова Муқаддас ва Норқулов Жасурбек «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланган.

Фото: Пайариқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Ўқитувчи ва мураббийлар байрами муносабати билан қатор жадидлар «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланган эди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар байрами муносабати билан ўқитувчи ва зиёлиларга мурожаат йўллагани ҳақида хабар берилганди. Таъкидланишича, ушбу байрам илк бор давлат раҳбари иштирокида ўтди.

Янгиликлар