Наманган вилояти халқ таълими бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосари кўкрак нишони билан мукофотланди
Наманган вилояти халқ таълими бошқармасида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан «Халқаро Aмир Темур хайрия жамоат фонди»нинг вилоят муассасаси вакиллари иштирокида тадбир ўтказилди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, унда меҳнати ҳамда соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшгани учун вилоят халқ таълими бошқарма бошлиғи Ваҳобжон Ражапов, бошқарма бошлиғининг ўринбосари Соҳибжон Эргашев «Халқаро Aмир Темур хайрия жамоат фонди» эсдалик нишони ва гувоҳномаси билан тақдирланган.
Хабарда айтилишича, муассаса раиси Соҳиба Aъзамова эсдалик нишонларини топшириш вақтида Ўзбекистонда таълим тизимининг барча йўналишларида янгиланишлар олиб борилаётгани, шунингдек, ўқитувчиларнинг жамиятдаги мавқейи ва обрўсини оширишга қаратилганини алоҳида таъкидлаган ҳамда мукофот эгаларининг келгуси ишларига зафарлар тилаган.
Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бир гуруҳ педагогларни мукофотлади
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 1 октябрга бағишланган тадбирда ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўллагани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Самарқанд шаҳрида 6 нафар ўқитувчига «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони топширилгани маълум қилинди.