Самарқанд шаҳрида 6 нафар ўқитувчига «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони топширилди
Самарқанд шаҳар халқ таълими тизимида меҳнат қилиб келаётган 6 нафар устоз-мураббий «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан мукофотланди, деб хабар берди Самарқанд шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Таъкидланишича, Самарқанд шаҳар ҳокимлигида шаҳар халқ таълими тизимида ҳар томонлама самарали меҳнат қилиб келаётган 6 нафар устоз-мураббий халқ таълими вазирининг «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан мукофотланган.
Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облақулов 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан берилган мукофотларни топширган ва уларни касб байрамлари ҳамда олган мукофотлари билан қутлаган.
Қуйида мукофот олганлар:
- Самарқанд шаҳар 14-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси Бобоназарова Зулайха Қудратовна;
- Самарқанд шаҳар 59-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Турсунова Гулноза Икромовна;
- Самарқанд шаҳридаги 64-умумий ўрта таълим мактаби она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Холматова Наргиза Химматовна;
- Самарқанд шаҳридаги «Баркамол авлод» болалар мактаби тўгарак раҳбари Мелкумов Эдуард Ашотович;
- Самарқанд шаҳридаги 71-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси Холмурзаева Нодира Мажидовнa;
- Самарқанд шаҳридаги 69-умумий ўрта таълим мактабининг кутубхона мудири Юнусова Нигора Садриддиновна.
Мавзуга доир: Ўқитувчи ва мураббийлар байрами муносабати билан қатор жадидлар «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланди
Аввалроқ Самарқанд шаҳрида 43 нафар тадбиркор ҳамда ташкилотлар вакилларига, Самарқанд туманида 22 нафар фуқарога ҳамда Бухорода бир қатор тиббиёт ходимлари ва тадбиркорларга «Меҳр-саховат» кўкрак нишони берилгани ҳақида хабар берилганди.