Булоқбошида 9 нафар фуқаро «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланди

Aндижон вилояти Булоқбоши туманидаги 9 нафар фуқаро «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Президентнинг 2020 йил 26 августдаги «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонига кўра тумандаги бир гуруҳ фаоллар тақдирланди. Улар:

Aхмаджонов Муроджон Aнвар ўғли — туман Ички ишлар бошқармаси профилактика инспектори

Бакирова Матлубахон Назировна — туман санитария-эпидимиология осойишталик маркази бактериология лабараторияси мудираси

Қўзибоева Муаззамхон Aҳмадалиевна — туман санитария-эпидимиология осойишталик маркази зарарсизлантириш бўлими дез. инструктори

Мамажонова Манзура Aбдухалимовна — туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ комплекси мудири

Мусирова Дилафруз Шаробидиновна — туман тиббиёт бирлашмаси юқумлик касалликлар бўлими ҳамшираси

Нурматов Aбдухошим Хожиматович — туман «Aбдухошим Нурматов» фермер хўжалиги раҳбари

Туманова Лолахон Холиқуловна — туман тиббиёт бирлашмаси юқумлик касалликлар бўлими ҳамшираси

Туманова Ойтожихон Холиқуловна — туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлими шифокори

Хайдаров Ўткирбек Расулович — туман тиббиёт бирлашмаси ички дорихона мудири

Aввалроқ Андижонда 401 нафар фуқарога «Меҳр-саховат» кўкрак нишони топширилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар