Андижонда 401 нафар фуқарога «Меҳр-саховат» кўкрак нишони топширилди (фото)

Андижон вилоятида 401 нафар фуқарога «Меҳр-саховат» кўкрак нишони топширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги «Tez News»га хабар берди.

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, тақдирланган фуқароларнинг 256 нафари тиббиёт ходимлари, 84 нафари тадбиркорлар, 43 нафари фермер ва деҳқонлар, 4 нафари таълим соҳаси ходимлари ҳамда 13 нафари қурилиш ходимларидир.

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, мазкур тадбир 30 сентябрь, чоршанба куни вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов иштирокида бўлиб ўтган.

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумот учун, мазкур фуқаролар Шавкат Мирзиёевнинг 26 августдаги фармонига кўра, «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан мукофотланган.

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Андижонда 43 нафар, Фарғонада 49 нафар, Шарқий ҳарбий округда 257 нафар, Жалақудуқда 17 нафар, Қоровулбозорда 12 нафар ҳарбий ҳизматчига ҳамда Самарқанд туманида 22 нафар, Самарқанд шаҳрида 43 нафар ва Бухорода 48 нафар фуқарога «Меҳр-саховат» кўкрак нишони топширилгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар