Жалақудуқда коронавирусга қарши курашда ёрдам берган 17 нафар ҳарбий мукофотланди (фото)
Андижон вилояти Жалақудуқ туманида коронавирусга қарши курашда ёрдам берган 17 нафар ҳарбий мукофотланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, туман ҳокими Хикматилло Латипов бошчилигида сектор раҳбарлари мукофотланган бир гуруҳ харбий хизматчиларни тақдирлаш маросимида иштирок этган.
Пандемия ҳамда турли табиий офат ва фавқулодда ҳолатларга қарши курашиш уларнинг оқибатларини бартараф этишда иштирок этаётган туманда жойлашган ҳарбий қисмнинг 17 нафар ҳарбий хизматчилари «Меҳр-саховат» кўкрак нишони топширилган.
Мавзуга доир: Фарғонада коронавирусга қарши курашда ёрдам берган 49 нафар ички ишлар ходими тақдирланди
Аввалро Андижонда 43 нафар ИИБ ходимига «Меҳр-саховат» кўкрак нишони топширилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Сардобадаги офатга қарши курашда ёрдам берган 51 нафар Наманган ИИБ ходими тақдирлангани маълум қилинди.