Шарқий ҳарбий округда Сардобадаги офатга қарши курашда ёрдам берган 250 дан ортиқ ҳарбий тақдирланди (фото)
Ўзбекистон Шарқий ҳарбий округида Сардобадаги офатга қарши курашда ёрдам берган 250 дан ортиқ ҳарбий тақдирланди. Бу ҳақда ҳарбий округ матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.
Маълум қилинишича, 18 сентябрь куни Шарқий ҳарбий округда Сардобадаги офатга қарши курашда ёрдам берган 257 нафар ҳарбий хизматчи «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланган.
Қайд этилишича, тадбирда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Лутфулло Бузруков иштирок этган.
Маълумот учун, 26 май куни Шавкат Мирзиёев фармони билан «Меҳр-саховат» кўкрак нишони таъсис этилган.
Мавзуга доир: Сардобадаги офатга қарши курашда ёрдам берган 51 нафар Наманган ИИБ ходими тақдирланди
Аввалроқ Андижонда 43 нафар ИИБ ходимига «Меҳр-саховат» кўкрак нишони топширилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Фарғонада коронавирусга қарши курашда ёрдам берган 49 нафар ички ишлар ходими тақдирлангани маълум қилинди.