Каттақўрғонга Туркиядан 9 та пахта териш машинаси келтирилди (видео)
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманига иккита клaстер корхонаси томонидан 13 та замонавий пахта териш машинаcи келтирилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, мазкур машиналар туманга мавсум олдида келтирилган бўлиб, айни кунларда пахта далаларига улар ёрдамида пахта терилмоқда.
Шунингдек, маълум қилинишича, мазкур олиб келинган машиналарнинг 9 таси Туркияда, 4 таси эса Тошкент трактор заводида ишлаб чиқарилган.
Маълумот ўрнида, туманда 2020 йилда 10 минг 999 гектар ер майдонига чигит экилган бўлиб, 31 минг 774 тонна пахта хирмони бунёд этилиши режалаштирилган.
Аввалроқ Андижон туман прокурори пахта теримчиларига яратилган шароитлар билан танишгани, Поп туманида 2020 йилги мавсумда салкам 29 тонна пахта ҳосили олиш режалаштирилгани ҳамда Ўзбекистоннинг айрим туманларида қўлда терилган пахта учун устама ҳақ берилиши ҳақида хабар берилганди.