Поп туманида 2020 йилги мавсумда салкам 29 тонна пахта ҳосили олиш режалаштирилган

Наманган вилояти Поп туманида 12 cентябрь куни 2020 йил пахта йиғим-терими мавсумининг рамзий бошланиши ҳисобланган «Ҳосил карвони» тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот химати «Tez News»га хабар қилди.

Фото: Поп туман ҳокимлиги матбуот химати

Хабарга кўра, тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи полковник О.Aтахаджаев, туман ҳокими A.Султанов, сектор раҳбарлари туман имом-хатиби, меҳнат фахрийлари ва фермер хўжалик раҳбарлари иштирок этган.

Фото: Поп туман ҳокимлиги матбуот химати

Маросимдан сўнг йиғилганларга рамзий «Ҳосил карвони» намойиш этилди.

Фото: Поп туман ҳокимлиги матбуот химати

Маълум қилинишича, 2020 йилда туманда 10 302 гектар ер майдонига чигит экилган бўлиб, давлатга 28 850 тонна пахта хом ашёси сотиш режалаштирилган, лекин поплик фермерлар, деҳқонлар  режани 30 000 тоннага бажаришни мақсад қилган.

Фото: Поп туман ҳокимлиги матбуот химати

Аввалроқ Наманганда пахта терими қачон бошланиши эълон қилинганди.

Янгиликлар