Андижон туман прокурори пахта теримчиларига яратилган шароитлар билан танишди

Андижон тумани прокурори Жасурбек Умрзоқов пахта теримида иштирок этаётганларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарда маълум қилинишича, Андижон туманида пахта ҳосили учун тумандаги жами 124 та пахтачилик йўналишидаги фермер хўжалиги томонидан 4620 гектар ер ажратилган. Шундан 3000 гектарига плёнка остига, 1620 гектарига очиқ майдонларда чигит экилиб, белгиланган агротехник тадбирлар асосида парваришланди.

Фото: Андижон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, тумандаги иккинчи сектор ҳудудидаги массивларда ҳам пахта йиғим-терими давом этмоқда.

Туман прокурори Жасурбек Умрзоқов теримчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Карантин ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилиниши юзасидан зарур тавсиялар берди.

Фото: Андижон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Улуғнордаги фермер хўжалиги пахта топшириш режасини биринчилардан бўлиб бажаргани хабар қилинган эди. Aндижон ва Бухоро вилоятларида 15 cентябрдан, Самарқанд вилоятида эса 25 cентябрдан пахта терими бошланиши маълум қилинган.

Янгиликлар