Ўзбекистонда янги фахрий унвон таъсис этилади

Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь куни «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Aдлия вазирлигининг «Huquqiy axborot» Telegram каналида маълум қилинди.

Унвоннинг олд ва орқа томон кўриниши

Мазкур фахрий унвон ерости бойликлари геологияси ва қидируви соҳасини ривожлантириш, геология-қидирувга оид ишлаб чиқаришни кенгайтириш, минерал-хомашё базасини яратиш ва мустаҳкамлаш, фойдали қазилма конларини очиш ва саноат йўсинида ўзлаштиришга топшириш, геология-қидирув ишларини амалга оширишда ва фойдали қазилмаларни қазиб олишда экологик жиҳатдан тоза илғор ва инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш, соҳа учун чуқур билимга эга кадрлар тайёрлаш борасидаги катта хизматлари учун:

  • геология;
  • геофизика;
  • гидрогеология;
  • томография-геодезия тармоғининг юқори малакали геологлари ва муҳандис-техник ходимларига ҳамда илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг тажрибали мутахассисларига берилади.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Aввалроқ «Гидрометеорология фаолияти тўғрисида»ги ва «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган гидрометеоролог унвонини таъсис этиш тўғрисида»ги қонунлар лойиҳалари ишлаб чиқилиши айтилган эди.

Янгиликлар