Миллий университетда Гидрометеорология факультети ташкил этилади

Ўзбекистон Миллий университетида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Гидрометеорология факультети ташкил этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Huquqiy axborot» Telegram каналида хабар берилди.

Фото: «Norma»

Таъкидланишича, Президентнинг 17 ноябрь куни «Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори қабул қилинган. Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Гидрометеорология факультети ташкил этилади.

Қайд этилишича, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Россия давлат гидрометеорология университети ва бошқа хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари бўйича гидрометеорология йўналишида кадрлар тайёрлаш ташкил этилади. Шунингдек, «Гидрометеорология фаолияти тўғрисида»ги ва «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган гидрометеоролог унвонини таъсис этиш тўғрисида»ги қонунлар лойиҳалари ишлаб чиқилади.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 3 ноябрь куни Ўзбекистонда гидрометеорология хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказагани ҳақида хабар берилганди. Унда 2021 йилда давлат-хусусий шериклик асосида Кармана ва Нуробод туманларида биттадан қўёш электр станцияси, 2022 йилда учта қуёш ва битта шамол электр станцияси барпо этилиши маълум қилинган.

Янгиликлар