Самарқанд ва Навоийда бешта қуёш ва битта шамол электр станцияси қурилади

Шавкат Мирзиёев 3 ноябрь, сешанба куни Ўзбекистонда гидрометеорология хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 2021 йилда давлат-хусусий шериклик асосида Кармана ва Нуробод туманларида биттадан қўёш электр станцияси, 2022 йилда учта қуёш ва битта шамол электр станцияси барпо этилади. Уларда ишлаб чиқариш ҳажмини режалаштириш учун метеорология хизматларига зарурат борлиги маълум қилинди.

«Гидрометеорология — хавфсизлигимизни таъминлайдиган муҳим соҳалардан бири. Бугун энг асосий вазифа — тизимда хизмат сифатини ўзгартириш керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, об-ҳавони прогноз қилувчи интернет платформалар, кластерлар ва хорижий илмий муассасаларга пулли хизматлар кўрсатиш мумкинлиги таъкидланган. Қайд этилишича, Гидрометеорология марказида 100 йиллик маълумотлар сақланмоқда. Улар қоғоз шаклида бўлиб, 18 миллион варақдан иборат. Ушбу маълумотларни тўлиқ рақамлаштириш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда метеорология хизматининг моддий-техник таъминотидаги камчиликлар атрофлича кўриб чиқилган. Қайд этилишича, Ўзбекистондаги 70 та станциянинг 14 таси автоматлашган. Об-ҳаво прогнози ўн йил олдинги дастурий маҳсулотлар асосида тайёрланмоқда. Оқибатда об-ҳаво ва табиий офатлар ҳақидаги маълумотлар кечикмоқда. Тошкент, Самарқанд ва Нукусдаги 3 та метеорологик локатор маълумотлари етарли бўлмаётгани маълум қилинди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросими иштирокчиларига видеоалоқа орқали табрик йўллаши маълум қилинди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев раислигида таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтганди. Унда Преезидент мактабларни таъмирлаш ва ободонлаштиришга ҳокимлар масъул эканини эслатган.

Янгиликлар