Шавкат Мирзиёев Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросими иштирокчиларига видеоалоқа орқали табрик йўллайди

Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 4 ноябрь, чоршанба куни Шанхай шаҳрида бўлиб ўтадиган Импорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросими иштирокчиларига видеоалоқа орқали табрик сўзи йўллайди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришнинг энг муҳим жиҳатлари ҳамда коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозли ҳолатларни биргаликда енгиб ўтиш чораларига тўхталади. Хабарда айтилишича, тадбирда қатор хорижий мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари ҳам табрик сўзи билан чиқиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 30 октябрь, жума куни Шимолий иқтисодий ҳамкорлик II халқаро форумида иштирок этгани ҳақида хабар берилганди.

Aввалроқ Шавкат Мирзиёев Туркия миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акарни қабул қилгани ҳамда Ўзбекистон АҚШнинг «Хотин-қизлар иқтисодий ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш бўйича ҳаракатларга даъвати» форумида иштирок этгани ҳақида хабар қилинган.

Янгиликлар