Сенат Конституцияга ўзгартишлар киритишни кўриб чиқади

Сенат қонунларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритишни кўриб чиқади. Бу ҳақда Кун.уз хабар берди.

Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

Хабарга кўра, Сенатнинг 12-ялпи мажлиси 5 февраль, жума куни чақирилади. Юқори палата кенгаши 1 февралдаги йиғилишда шундай қарорга келган.

Расмий релизга кўра, ялпи мажлис кун тартибига қуйидаги қонунлар киритилган:

  • «Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»;
  • «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»;
  • «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»;
  • «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»;
  • «Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида».

Қайд этилишича, Конституция ва сайлов қонунчилигига киритилаётган ўзгаришларга мувофиқ, сайловлар ва референдумлар декабр ойидан октябр ойига кўчирилиши кутилмоқда.

Қонун Сенатда маъқулланиб, президент томонидан имзоланса, 2021 йилги президент сайлови 24 октябрь куни бўлиб ўтади.

Таъкидланишича, 30 июль мамлакатда Халқлар дўстлиги куни деб белгиланиши таклиф этилган.

Мавзуга доир: 

Янгиликлар