Қорақалпоғистонда 3 нафар фуқарони девор босиб қолди

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида 3 нафар фуқарони девор босиб қолган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасига Qalampir хабар қилди.

Хабарга кўра, 28 февраль куни соат 12:30 да Хўжайли тумани Маданият МФЙда яшовчи фуқаро А.А.нинг эски уйини Б.Қ., С.Л. ва Ж.Т.лар бузаётган вақтда уйнинг девор қисми қулаб тушган. Оқибатда учала фуқарони ҳам девор босиб қолган ва улар ҳодиса жойида вафот этган.

Таъкидланишича, ҳолат юзасидан туман ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.