Фарғонада шағал уюмига яширилган қарийб 6 кг «гашиш» фош этилди
Ҳозирда гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фарғона вилоятида катта миқдордаги гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар беради.
Хусусан, ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона шаҳар Бешбола МФЙда яшовчи, 1982 й.т. аёл келгусида сотиш мақсадида 5 кг 936 гр «гашиш» моддасини майда шағал уюми ичига яшириб қўйганлиги аниқланади.
Таъкидланишича, мазкур аёл муқаддам айнан гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган бўлган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида унинг шерикларини аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.





