Венесуэладаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3,5 минг кишига етди
190 та бино бутунлай вайрон бўлди, 856 таси жиддий шикастланди

Венесуэлада юз берган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3 535 кишига етди. Бу ҳақда Миллий ассамблея раиси Хорхе Родригесга таяниб, ТАСС хабар беради.
16 740 киши жароҳат олди, яна 17 854 киши бошпанасиз қолди, 190 та бино бутунлай вайрон бўлди, 856 тасига жиддий шикаст етди.
Қидирув-қутқарув ишлари давомида 6 462 киши қутқарилди, 25 016 нафар фуқаро шифохона ва тиббиёт муассасаларида даволанди. 86 794 та оилага ёрдам кўрсатилди, жабрланганларга 9 603 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Эслатиб ўтамиз, зилзила Венесуэлада 24 июнь куни кечқурун содир бўлган эди. Тахминан 40 сониялик фарқ билан магнитудаси 7,2 ва 7,5 га тенг бўлган иккита ер силкиниши қайд этилди. Уларнинг эпицентри Венесуэланинг Яракуй штатида, бир-биридан 10 км узоқликда жойлашган эди.





