Ўзбекистонда олтин кони топилди

Ўзбекистонда олтин захираси 133 тонна бўлган янги кон топилди. Бу ҳақда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига асосланиб, Qalampir хабар берди.

Фото: uztag.info

«Сурхондарёдаги қўрғошин-рух кони ёнида биз яна бир полиметалл конни Чинорсойни давлат комиссияси орқали ўтказдик. Унда нафақат қўрғошин, балки олтин ва кумуш захираларига эга металлар ҳам мавжуд», деди қўмита Минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва кўпайтириш бош бошқармаси бошлиғи Асрор Рустамов.

Хабарга кўра, 2020 йилда республика бўйлаб бир нечта янги конлар рўйхатдан ўтказилган. Улар орасида Чукурқудуқ кони таркибида 133 тонна олтин бор, шунингдек тахминий захираси 70-80 тонна бўлган кон ҳам давлат балансига ўтказилган.

«Биз Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари чегарасидаги Сариқўл конида вольфрамнинг катта ҳажмдаги захираларини рўйхатдан ўтказдик. Бу йил қўмитага 1,2 триллион сўм ажратилди. Шулардан 185 миллиард сўм жиҳозлар сотиб олишга сарфланади. Бу бизга илмий ишимизда ёрдам беради», деди қўмита вакили.

Аввалроқ, Мурунтов дунёдаги энг йирик олтин қазиб олиш кони деб эътироф этилди деб хабар берган эдик.

Янгиликлар