Мурунтов дунёдаги энг йирик олтин қазиб олиш кони деб эътироф этилди

Навоий вилоятида жойлашган Мурунтов олтин қазиб олиш кони дунёда олтин қазиб олиш бўйича йирик конлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллалади.

Фото: xabar.uz

Хабарга кўра, ушбу конда ўтган йили 56,7 тоннага (2 миллион унция) яқин олтин қазиб олинган. Ушбу коннинг ресурс-захиралари 4 минг тонна (150 миллион унция) дея баҳоланмоқда.

Таъкидланишича, Мурунтов кони яқин келажакда ҳам энг йирик кон сифатида ўз мақомини сақлаб қолади.

Қайд этилишича, рейтингда Мурунтовдан кейинги ўринларда АҚШда жойлашган Карлин (2020 йилда — 45,3 тонна қазиб олинган — 1,6 миллион унция) ва Россиянинг Олимпиада (34 тонна — 1,2 миллион унция) конлари жой олган.

Янгиликлар