Қандай ҳолатда хорижда ўқиётган талаба Ўзбекистон ОТМсига ўқишни кўчиролмаслиги маълум қилинди
АОКА ҳузуридаги штабда 2 август куни брифинг бўлиб ўтди. Унда олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев Ўзбекистон олий таълим муассасасига ўқишни кўчиришга рухсат этилмайдиган ҳолатларни маълум қилди.
Таъкидланишича, давлат аккредитациясидан ўтмаган ОТМда ҳамда масофавий таълим шаклида таҳсил олаётганларга Ўзбекистон ОТМларига ўқишни кўчиришга рухсат берилмайди.
Шунингдек, хорижда ўқиётган олий таълим муассасаси томонидан талабанинг ўқиши тўғрисидаги сўровномага салбий жавоб олинган тақдирда ушбу талаба Ўзбекистон ОТМсига қабул қилинмайди.
Aввалроқ Ўзбекистонда 2020/2021-ўқув йилида ОТМларга қанча мактаб битирувчиси ҳужжат топширгани маълум қилинган эди. Шунингдек, тиббиёт ОТМларининг грант асосида таҳсил олган битирувчилари 1 йилгача вазияти оғир ҳудудларга жалб қилиниши маълум қилинди.