Ўзбекистонда 2 сентябрь куни коронавирусга чалинган 219 нафар бемор соғайди

Ўзбекистонда 2 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган 219 нафар бемор тузалди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича:

  • Тошкент вилоятида 103 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 98 нафар;
  • Бухоро вилоятида 11 нафар;
  • Фарғона вилоятида 5 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

Маълумот учун, мамлакатда жами 39 883 нафар коронавирусга чалинган фуқаро соғайган. Шунингдек, соғайиш кўрсаткичи 93 фоиз эканлиги қайд этилган.

Ҳозирда мамлакатда 2 328 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.