«Ўзгидромет» Андижонда 3 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 3 сентябрь, пайшанба куни Андижон вилоятида кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: ЎзА

Унга кўра, вилоятда ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 15—20 даража илиқ, кундузи 25—30 даража иссиқ бўлади.

Шунингдек, республика тоғ олди ва тоғ ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11—16 даража илиқ, кундузи 18—23 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар