«Ўзгидромет» Самарқандда 3 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 3 октябрь, шанба куни Самарқанд вилояти, шу билан бирга, мамлакатнинг бошқа вилоятларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

Фото: «samarkandtravel.com»

Маълум қилинишича, Самарқандда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5—10 даража илиқ, кундузи 20—25 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3—8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8—10 даража илиқ, кундузи 22—24 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2—7 даража илиқ, кундузи 20—25 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 18—23 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5—10 даража илиқ, кундузи 20—25 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8—13 даража илиқ, кундузи 22—27 даража илиқ бўлади.

Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7—12 даража илиқ, кундузи 20—25 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 12—17 даража илиқ бўлади. Looking for remote Symfony developers ? Contact us.

Янгиликлар