Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган таксичилар сони икки баравар ошди

Ўзбекистонда 2024 йил 1 октябрь ҳолатига кўра ўзини ўзи банд қилган шахслар 4 миллион кишидан ошди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107,4 %га (1,9 миллион нафарга) кўп. Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар умумий сонининг 57 %ини эркаклар, 43 %ини аёллар ташкил қилади.

Ҳудудлар кесимида ўзини ўзи банд қилган фуқаролар энг кўп Самарқанд вилоятида (470,1 минг). Ундан кейинги ўринларда Қашқадарё (413,6 минг) ва Тошкент (378,3 минг), Андижон (370,9) вилоятлари турибди. Тошкент шаҳрида ўзини ўзи банд қилганлар сони 365,1 минг кишини ташкил қилган.

Ўсиш кўрсаткичи энг юқори соҳалар (2023 йил 1 октябрга нисбатан):

• маиший хизматлар — 133,6% (987,4 мингта);
• ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш — 113,5% (203,5 мингта);
• ахборот-коммуникация — 96,7% (51,6 мингта).

Қўмитада келтирилган маълумотларга кўра, енгил автотранспортда йўловчи ташиш фаолияти бўйича рўйхатдан ўтган фуқаролар 611,6 минг нафарни ташкил этди. Шундан 344,7 минг нафари 2024 йилда рўйхатдан ўтган.

Жамият