Тошкентнинг дренаж тизимини яхшилаш учун 6 млрд сўм ажратилади
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов дреж тизимини яхшилаш учун тагишли қарор қабул қилди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳар ҳокимининг 22 октябрдаги қарорига мувофиқ йилнинг учинчи чорагида бюжетдаги ортиқча қисмидан пойтахнинг дренаж тизимини яхшилашга 6 млрд сўм пул ажратилади.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида ёғингарчилик даврида сув тошқинларининг олдини олишга қаратилган қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун 20 млрд 400 млн сўм йўналтириш режа қилинган.