Уй сўраб мурожаат қилган наманганлик эркакка бундан аввал 2 марта ер участкаси берилгани маълум бўлди

Уй сўраб мурожаат қилган наманганлик Нўмон Жабборовга бундан аввал 2 марта ер участкаси берилгани маълум бўлди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, «Адолат кўзгуси» газетасида «Уй сўраб ёзган мурожаатларимга жавоб йўқ» номли мақолада наманганлик II гуруҳ ногирони Нўмон Жабборов бир ҳовлида олтита оила яшашини айтган. Уй-жой майдони ажратиб беришни сўраб, бир неча маротаба ёзган хатлари натижасиз қолаётгани таъкидлаган.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Наманган шаҳрининг «Шодлик» маҳалласи 2-Ахси 1-тупик 7-А уйда яшовчи фуқаро Нўмон Жабборов хонадонига Наманган шаҳар ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими вакиллари, маҳалла раиси ўринбосари иштирокида муаммо юзасидан ўрганиш олиб борилган.

Мазкур масалани ўрганиш жараёнида маҳалла раисининг ўринбосари маълум қилишича мурожаатчига икки бор ер участкаси берилган. Нўмон Жабборов ҳозирда Абдулҳоди исмли ўғли билан яшайди. Ўғиллари Зиёвиддин, Рустам, Абдуллолар алоҳида хўжалик сифатида кўчиб чиққан. Ер участкалари олингани ҳақидаги маълумотни ўғли Абдулло тасдиқлаган.

Шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мутахассиси томонидан жой ёки уй бериш ҳокимлик томонидан эмас, Давлат хизматлари маркази томонидан ариза топшириш орқали амалга оширилиши тушунтирилган. Уларнинг ер участкаларини олгани ҳамда ДХМга уй-жой масаласида мурожаат қилиши тушунтирилиб муаммо бартараф этилган.

Аввалроқ Андижон шаҳар ҳокими ўтказган қабулда уйи йўқ эркакка уй берилиши маълум қилинган.

Шунингдек, Оқдарёда Солиқ қўмитаси ўтказган сайёр қабулда 8 кишининг мурожаати жойида ҳал қилингани ва Нуробод тумани ҳокими ўтказган қабулда 10 та мурожаат ҳал этилгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар