Ёзёвонда 4 нафар ўқитувчи «Халқ таълими аълочиси» унвони билан мукофотланди (фото)

Фарғона вилояти Ёзёвон туманининг 4 нафар ўқитувчиси «Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси» фахрий унвони билан мукофотланган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ёзёвон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, Ўқитувчи ва мураббийлар байрами арафасида Халқ таълими вазири буйруғига асосан, республика таълим тизими ходимларидан бир гуруҳига «Халқ таълими аълочиси» фахрий унвони берилди. Улар орасида 4 нафар ёзёвонлик ўқитувчи ҳам бор.

Фото: Ёзёвон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Тумандаги 36-ИДУМ битирувчиларининг 51 фоизи бу йил олий ўқув юртининг талабаларига айланган. Бу ютуқда она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Гулнора Бўронованинг ҳам ҳиссаси катталиги айтилган. Унга юксак унвоннинг гувоҳнома ва кўкрак нишонини топшириш тантанасида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари иштирок этиб, унвон соҳибаси ва мактаб жамоасини ушбу муваффақият билан табриклади.

Фото: Ёзёвон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Туманнинг 16 мактаб ўқитувчиси Шаҳноза Қўзибоева 16 йилдан буён биология фанидан юқори синф ўқувчиларига дарс бериб келади. Шу соҳа бўйича ўнлаб юқори малакали шогирдлар етиштирди. Унга «Халқ таълими аълочиси» фахрий унвонини туман прокурори, 2-сектор раҳбари, адлия маслаҳатчиси топширган.

Фото: Ёзёвон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Туманнинг 27-мактаб директор Вилоятхон Обиджонова ҳам «Халқ таълими аълочиси» фахрий унвони билан мукофотланди. Тадбирда қатнашган 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи унвон соҳибасига гувоҳнома ва кўкрак нишонини топширди.

Фото: Ёзёвон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

«Баркамол авлод» болалар мактабининг ўқувчиси Aзиз Неъматов Робототехника бўйича Қирғизистонда бўлиб ўтган халқаро фестивалда фахрли 1-ўринни эгаллади. Тошкентда ўтган 54 мамлакат ихтирочи ўқувчилари қатнашган халқаро танловда эса 2-ўрин соҳиби бўлди. Унинг бу ютуғида устози «Халқ таълими аълочиси» Дилбар Нишонованинг ҳиссаси юқори.

Фото: Ёзёвон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Тадбирларда туман халқ таълими бўлими мудири Фозил Юлдашев иштирок этиб, юксак унвон эгаларига ўз тилакларини билдирган.

Фото: Ёзёвон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Ёзёвон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Aввалроқ Данғарада 5 нафар ўқитувчига «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони топширилгани ҳақида хабар беилганди.

Янгиликлар