Хонободда олти нафар фаол «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланди (видео)

Андижон вилояти Хонобод туманида олти киши «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 26 августдаги «Меҳр-саховат кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ Хонободдаги 6 нафар фаол тақдирланди. Улар орасида шаҳар прокурори 2-сектор раҳбари, тадбиркор ва шифокор ҳам бор.

Аввалроқ Самарқандда Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан 53 нафар педагог тақдирлангани ва Наманган вилояти халқ таълими бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосари кўкрак нишони билан мукофотлангани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Қоровулбозорда 37 нафар устоз ва мураббий рағбатлантирилгани ҳамда Наманган шаҳрида 8 нафар ўқитувчига «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони топширилгани маълум қилинди.

Янгиликлар