Данғарада 5 нафар ўқитувчига «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони топширилди
Фарғона вилояти Данғара туманида 5 нафар ўқитувчига «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони ва эсдалик совғалари топширилди, деб хабар бермоқда туман ҳокимлиги матбуот хизмати.
Таъкидланишича, 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 25 сентябрдаги 3-М-сонли буйруғи билан тақдирланган ўқитувчиларга Данғара тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони ва эсдалик совғалари топширилган.
Хусусан:
- Шоназарова Сохибахон Бахтиёржоновна — 38-мактабнинг чизмачилик фани ўқитувчиси;
- Акрамова Дилшодахон Жуманазаровна — 38-мактабнинг кимё фани ўқитувчиси;
- Азимов Ҳасанбой Мардонович — 7-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси;
- Турсунов Илҳомжон Фарҳоджонович — 28-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси ва
- Мелибоева Мактуба Омоновна — 1-ихтисолашган давлат умумтаълим мактаб интернатининг математика фани ўқитувчисига кўкрак нишонлари топширилган.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Пешкуда 6 нафар, Нурободда 5 нафар, Тойлоқда 3 нафар, Aндижонда 51 нафар ва Самарқанд шаҳрида 6 нафар ўқитувчига «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони топширилгани ҳақида хабар берилганди.