Нурободда 5 нафар ўқитувчи «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан мукофотланди
Самарқанд вилояти Нуробод туманида 5 нафар ўқитувчи «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан мукофотланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан 30 сентябрь, чоршанба куни туман ҳокимлигида байрам тадбир бўлиб ўтган.
Тадбирда туман ҳокими Фаҳриддин Зоиров, туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, халқ таълими бўлими ходимлари, ўқитувчи ва мураббийлар иштирок этган.
Тадбир аввалида Фаҳриддин Зоиров тумандаги педагогларни байрам билан қутлаган.
Туман ҳокими томонидан халқ таълими тизимида меҳнат қилиб келаётган 5 нафар устоз ва мураббийга «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони топширилган.
Туманнинг бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийлари туман ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан мукофотланган.
Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бир гуруҳ педагогларни мукофотлади
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 1 октябрга бағишланган тадбирда ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўллагани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Самарқанд шаҳрида 6 нафар ўқитувчига «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони топширилгани маълум қилинди.