Ўзбекистонда ноябрь ойида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

Республика Гидрометеорология хизмати маркази Ўзбекистонда ноябрь ойида кутиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

Фото: «Tez News»

«Ўзгидромет»нинг жаҳон об-ҳаво марказлари маълумотларидан фойдаланиб тайёрлаган дастлабки баҳоларига кўра ноябрь ҳам ҳарорат режими, ҳам ёғингарчилик режими бўйича меъёрларга яқин бўлиши кутилмоқда. Хабарда айтилишича, ноябрнинг деярли бутун биринчи ҳафтаси давомида Ўзбекистонда об-ҳаво кам булутли бўлади. Дам олиш кунларида булутлилик ортади, бироқ қуруқ ҳаво кейинги ҳафтанинг бошигача сақланиб туради. Ҳарорат кечаси 2—7 даража, кундузи 18—23 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, кейинчалик иссиқ тўлқинлар совуқ тўлқинлар билан алмашиб туради, ҳарорат кечаси 5—8 даража илиқдан 0—3 даража совуққача, кундузи 17—20 даража иссиқдан 3—6 даража илиққача ўзгариб туради. Ёғингарчилик, асосан, ёмғир кўринишида бўлади.

Янгиликлар