Тошкент метрополитенида 1 ноябрдан жетонлардан фойдаланиш тўхтатилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Тошкент метрополитенида 2020 йил 1 ноябрь, якшанба кунидан жетонлардан фойдаланиш тўхтатилгани ҳақидаги хабар рад этилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда 2020 йил 1 ноябрь, якшанба кунидан Тошкент метрополитенида жетонларлардан фойдаланиш тўхталиши ҳақида хабар тарқалган. Таъкидланишича, 1 ноябрдан бошлаб метронинг кассаларида жетонлар сотилиши тўхтатилган. Аммо жетонлардан фойдаланиш 2020 йилнинг охирига қадар давом этиши белгиланган. Шунингдек, станцияларнинг ҳар бир кириш жойида биттадан жетонларни қабул қилувчи турникет мавжулиги қайд этилган.

Маълумот учун, жетонлар билан тўлов «Чилонзор», «Ўзбекистон» ва «Юнусобод» йўналишидаги станцияларда қабул қилинади. «Янги Юнусобод» ва «Туркистон» станциялари бундан мустасно экани қайд этилган.

Аввалроқ Тошкентда айрим метро бекатларининг кириш қисми вақтинча ёпилгани ҳақида хабар қилинган эди. Кейинчалик Тошкентда жамоат транспорти йўловчиларига тиббий қўлқопда бўлиш талаби қўйилгани ҳамда йўловчиларга қўлқоп бепул тарқатилиши маълум қилинган.

Янгиликлар